Logo

“Тоlo News”: Афғонистон Марказий Осиё ва Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантиради

Декабрь 22, 2025. 12:48 • 50 сония

74
“Тоlo News”: Афғонистон Марказий Осиё ва Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантиради

КОБУЛ, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Афғонистоннинг “Тоlo News” нашрида Ўзбекистон етакчисининг Японияга амалга оширган расмий ташрифи ҳамда “Марказий Осиё+Япония” саммитидаги иштирокига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, саммит доирасида Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган фикрларга Афғонистон Ислом Амирлиги расмийлари ҳам ижобий муносабат билдирди. Афғонистон Ўзбекистон, Япония ҳамда бошқа минтақавий ва глобал ҳамкорлар билан конструктив ҳамда дўстона муносабатларни сақлаб келаётганини маълум қилди.

“Афғонистон Ўзбекистон, Япония ва бошқа давлатлар билан ижобий алоқаларга эга ҳамда ушбу ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилади. Ўзбекистон каби бошқа давлатлар ҳам иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши ҳамда Афғонистон ва минтақа барқарорлигида муҳим роль ўйнаши мумкин, – дея ёзилган мақолада.

Мақола хулосасида, “Президент Шавкат Мирзиёев, Япониянинг Афғонистонга кўп йиллик кўмаги учун миннатдорлик билдирди ҳамда биргаликдаги ҳаракатлар ва ҳамкорлик турмуш даражасини оширишга, инфратузилма ва иқтисодиётни ривожлантиришга ҳамда Афғонистоннинг минтақавий жараёнлардаги иштирокини кучайтиришга хизмат қилишига ишонтирди”, – дея фикр билдирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси