Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вашингтондаги муҳим минераллар бўйича вазирлик мажлисида иштирок этди

Февраль 05, 2026. 11:18 • 44 сония

135
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Вашингтондаги муҳим минераллар бўйича вазирлик мажлисида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вашингтонда муҳим минераллар бўйича вазирлар учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган Ўта муҳим минераллар бўйича Вазирлар йиғилишида иштирок этдик. Мазкур платформа барқарор ва хавфсиз ўта муҳим минераллар таъминот занжирларининг келажагини муҳокама қилиш учун ҳамкорларни бир жойга жамлади, деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири telegram-каналида. Ўзбекистон ушбу соҳада салмоқли салоҳиятга эга бўлиб, ўз саноатини халқаро энг юқори стандартлар шаффофлик, экологик масъулият ва қўшимча қиймат яратишга йўналтирилган ишлаб чиқариш тамойиллари асосида ривожлантиришга қатъий интилади.

Халқаро шериклар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, илғор технологиялар ва инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, таъминот занжирларининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва тоза энергетикага ўтишни қўллаб-қувватлашга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш