Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ давлат котиби икки томонлама кун тартиби ва глобал миқёсдаги энг долзарб муаммоларни муҳокама қилди
Февраль 05, 2026. 13:06 • 45 сония
• 149
ТОШКЕНТ, 5 февраль. /“Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Вашингтонда АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“АҚШ Давлат котиби Марко Рубио жаноблари билан кенг қамровли ва мазмунли мулоқот ўтказганимиздан мамнунмиз. Унда икки томонлама кун тартибигина эмас, балки глобал миқёсдаги энг долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири telegram-каналида. – Учрашувда яқинда ташкил этилган Тинчлик кенгаши можаролардан жабр кўрган ҳудудларда барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилувчи самарали платформага айланиб бораётгани, миллионлаб инсонларга янада хавфсиз ва муносиб келажак сари умид бағишлаётгани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, умумий чақириқларни ҳал этиш, халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ривожланишни илгари суриш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга бўлган муштарак интилишимизни яна бир бор тасдиқладик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
