Logo

“Business Turk”нинг май ойдаги сони Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланди

Май 05, 2026. 11:25 • 2 дақ

152
“Business Turk”нинг май ойдаги сони Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланди

АНҚАРА, 7 май. /“Дунё” АА/. Туркиянинг савдо-иқтисодий мавзуларга ихтисослашган “Business Turk” журналининг май ойдаги сони V Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашр муқовасида форум логотипи, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларга оид материаллар чоп этилган.

Қайд этилишича, илк бор 2022 йилда ташкил этилган форум Ўзбекистон раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши ва кенг халқаро иштирок туфайли тез орада Марказий Осиёдаги энг муҳим инвестиция тадбирларидан бирига айланди. Бу галги нуфузли форум 16­–19 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Шунингдек ўқинг

Унда Туркия, АҚШ, Европа, Форс кўрфази мамлакатлари, Хитой, Узоқ Шарқ ва Марказий Осиёдан юқори мартабали вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

Ташкилотчилар мазкур форумни глобал капитални жалб қилиш ва энергетика, машинасозлик ва дастурий таъминот соҳаларида инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш учун асосий платформа сифатида баҳолашмоқда.

Ўтган йили форум 97 та давлатдан 3 мингга яқин иштирокчини жамлаган эди. Унда имзоланган инвестиция битимлари ҳажми 30,5 миллиард долларни ташкил этган. Жорий йилда иштирокчилар ва тузилган битимлар сони янада ошиши кутилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш