Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Италия элчиси минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилдилар
Февраль 04, 2026. 15:09 • 36 сония
• 113
ТОШКЕНТ, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Италия элчиси Гвидо де Санктис билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва афғон муаммосини ҳал этиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди.
Мунтазам диалогни икки ва кўп томонлама дипломатик ҳамкорлик форматлари доирасида давом эттиришга бўлган ўзаро қизиқиш алоҳида таъкидланди.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ва томонлар Тошкент ва Рим ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
