Logo

Будапештда Венгриянинг нуфузли “Art Market Budapest” ярмаркасида қатнашиш масаласи муҳокама қилинди

Январ 14, 2026. 15:10 • 58 сония

274
Будапештда Венгриянинг нуфузли “Art Market Budapest” ярмаркасида қатнашиш масаласи муҳокама қилинди

БУДАПЕШТ, 17 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари “Art Market Budapest”нинг кўргазмалар бошқарувчиси Мартин Черпак ҳамда масъул ходим Сузанна Барши билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида “Art Market Budapest” Марказий ва Шарқий Европанинг етакчи замонавий санъат ярмаркаси сифатида 2010 йилдан буён Будапешт шаҳрида ўтказиб келинаётгани таъкидланди.

Ушбу ярмарка Венгрия Маданият ва инновация вазирлиги ҳомийлиги остида ташкил этилади. Ярмарканинг умумий майдони 7 минг квадрат метр. Ҳар йилги тадбирда Венгрия ҳамда Марказий ва Шарқий Европа давлатларидан 500 дан ортиқ рассом, ҳунарманд ва фотографлар ўз стендлари билан иштирок этади. унга 40 мингга яқин меҳмон ташриф буюради. Мазкур тадбирда фото ва тасвирий санъат намуналаридан ташқари, ҳунармандчилик буюмлари ҳам намойиш этилади.

Навбатдаги ярмарка 2026 йил 1418 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Венгрия томони 2026 йил Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида “Маданият, фан ва инновациялар йили” деб эълон қилинганини инобатга олиб, Ўзбекистонлик рассом (тасвирий санъат), фотограф ва ҳунармандларни ушбу нуфузли ярмаркада ягона миллий стенд остида иштирок этишга таклиф қилди. Хориж томони Ўзбекистон стенди “Made in Uzbekistan” бренди остида ташкил қилишни маълум қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш