Logo

Ўзбекистон – Ироқ бизнес-форумида муҳим ҳужжатлар имзоланди

Январ 14, 2026. 19:19 • 54 сония

246

ТОШКЕНТ, 17 январь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон  Ироқ бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Халқаро форумда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш моллари, пудратчилик, кўчмас мулк, фармацевтика, электротехника маиший уй жиҳозлари, мебелчилик, АКТ, консалтинг, декларант, туризм, текстиль ва тўқимачилик соҳаларида икки давлат ишбилармонлари қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, Ироқ Савдо вазири Асир ал-Ғаририй, Ироқ Иқтисодий кенгаши раиси Иброҳим ал-Бағдодий, Ироқ Инвестициялар бўйича миллий қўмитаси раиси Салар Муҳаммад Амин нутқ сўзлади.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги, саноат ва экспорт салоҳиятига бағишланган тақдимот намойиш қилинди.

Икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В учрашувлар ташкил этилиб, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ироқ Савдо палаталари федерацияси ўртасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Ироқ Иқтисодий кенгаши ўртасида ҳамкорлик бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Умуман олганда, мазкур форум ўзбек-ироқ ишбилармонлик ҳамкорлиги тарихида иккинчи бўлиб, илк шундай тадбир 2025 йил 23 декабрь куни Бағдод шаҳрида ўтказилган эди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш