Logo

Ўзбекистон–Покистон ўртасида банклараро ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

Декабрь 10, 2025. 12:27 • 41 сония

86
Ўзбекистон–Покистон ўртасида банклараро ҳамкорлик алоқалари ривожлантирилади

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон давлат банки раиси Жамил Аҳмад билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги банклараро муносабатлар, тўлов тизимлари соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат банклари ўртасида тажриба алмашиш ва ходимларнинг ўзаро малака оширишлари каби кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди.

Жамил Аҳмад Покистоннинг йирик банклари Ўзбекистон банклари билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. У, шунингдек, банк соҳасидаги масалаларни ҳал этишда Покистон Бош вазирининг саноат ва ишлаб чиқариш бўйича махсус ёрдамчиси Харун Ахтар Хан бошчилигидаги делегациянинг шу йил 15–17 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратди.

Учрашув якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш мақсадида Покистон давлат банки ва Ўзбекистон Марказий банки мутасаддилари ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш