Logo

Карачида “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси”ни барпо этиш бўйича келишувга эришилди

Декабрь 09, 2025. 09:14 • 3 дақ

133
Карачида “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси”ни барпо этиш бўйича келишувга эришилди
Карачида “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси”ни барпо этиш бўйича келишувга эришилди
Карачида “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси”ни барпо этиш бўйича келишувга эришилди

КАРАЧИ, 11-декабр. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Исломободдаги элчихонаси томонидан Карачи шаҳрида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бизнес-форумни Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев кириш нутқи билан очиб берди.

Дипломатик миссия раҳбари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, солиқ ва божхона талабларини либераллаштириш, республиканинг илмий ва интеллектуал, хомашё ва иқтисодий салоҳияти, кўп тармоқли саноат базаси, шунингдек, мамлакатимизнинг энергетика, нефт-кимё саноати, АКТ соҳаси, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва банк-молия ёъналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг улкан истиқболлари, туризм соҳасидаги имкониятлар ҳақида батафсил маʼлумот берди.

Ҳар икки давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган дўстона муносабатлар, уларнинг мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга бўлган қатʼий сиёсий иродаси ва бевосита қўллаб-қувватлови билан сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон муносабатлари мутлақо янги босқичга кўтарилиб, стратегик шериклик даражасига етгани таʼкидланди.

“Олий даражада эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва тўлақонли амалга оширилишини таʼминлаш учун ҳар икки мамлакат ҳукуматларига тегишли ваколатлар ва аниқ топшириқлар берилган. Ишбилармон доираларга эса эркинлик ва қулай шароитлар яратилгани натижасида бугунга келиб нафақат давлат идоралари ўртасида, балки ўзбекистонлик ва покистонлик тадбиркорлар ўртасида ҳам мулоқот жадаллашди, ўзаро ташрифлар сони ортди”, – деди дипломатик миссия раҳбари.

Дипломатик ваколатхона раҳбари нутқи сўнггида, Покистон бизнеси вакилларини Ўзбекистонда тадбиркорлар, хусусан хорижий инвесторларга яратилган имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланишга, икки томонлама савдо ҳажмини кўпайтиришга ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга чақирди.

Тадбир иштирокчилари учун Ўзбекистонда бизнесни ёълга қўйиш, хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган инвестициявий имкониятлар ва мавжуд имтиёзлар бўйича тақдимот ўтказилди. Тўқимачилик, фармацевтика, туризм, қурилиш соҳаларида таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари ҳақида батафсил маʼлумот ҳамда покистонлик тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Мамлакатимизнинг Синд вилоятидаги фахрий консули Ҳамид Маҳмуд ва Панжоб вилоятидаги фахрий кунсул Нажиб Воҳра Ўзбекистондаги фаолиятлари ва тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.

Сўзга чиққанлар, тадбиркорлар ва маҳсулотларнинг икки мамлакат бозорида ўзаро иштирокини кенгайтириш, электрон тижорат платформалари орқали савдо қилиш бўйича механизмларни яратишнинг аҳамиятига эʼтибор қаратдилар. Шунингдек, бизнес-форум қатнашчилари савдо-иқтисодий ёъналишда тўлиқ ўзлаштирилмаган улкан салоҳият мавжудлиги эʼтироф этган ҳолда, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, чарм-поябзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика ва металлургия соҳаларида қўшма корхоналарни очиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, логистика кластерларини ташкил этиш устида ишлаш лозимлигини таʼкидладилар.

 Иқтисодий тадбир давомида Карачи Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда 2026-йил феврал ойида Карачидаги йирик савдо ва саноат компаниялари делегациясининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ишлаб чиқиш ва унинг доирасида бизнес-форум ўтказиш, Коранги саноат ва савдо уюшмаси билан биргаликда Хоразм вилоятида “Ўзбекистон-Покистон саноат зонаси”ни барпо этиш бўйича келишувларга эришилди.

Бизнес-форум дастурига мувофиқ ҳар икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Б2Б шаклида учрашувлар ташкил этилди.

Музокаралар натижасида ўзаро ҳамкорликни ёълга қўйишга доир йигирмадан ортиқ меморандумлар имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш