Logo

Будапешт шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ноябрь 07, 2024. 10:42 • 32 сония

109
Будапешт шаҳрида Ўзбекистон ва Венгрия ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди

БУДАПЕШТ, 7 ноябрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия ички ишлар вазири Шандор Пинтер билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлиги, миграция ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.


Венгрия томони мамлакат Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси Марсель Биронинг жорий йил Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган барча келишувларни амалий амалга ошириш тарафдори эканлигини билдирди.


Учрашув конструктив ва дўстона руҳда ўтгани томонларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда шериклик муносабатларини янада ривожлантириш тарафдори эканидан далолатдир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш