Logo

Британиялик таниқли рассом Ўзбекистон ижодкорлари билан ҳамкорликдан манфаатдор

Апрель 28, 2025. 10:00 • 54 сония

65
Британиялик таниқли рассом Ўзбекистон ижодкорлари билан ҳамкорликдан манфаатдор

ЛОНДОН, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида британиялик таниқли рассом ва ҳунарманд Мааида Нур билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот аввалида Мааида Нур амалий санъатдаги фаолияти ва ўқув-амалий дастурлари тўғрисида тўхталди. Унинг айтишича, Ўзбекистон тарихий обидалардаги нақшлар ва ёзувларни ўрганиш жуда кўплаб ижодкорларда катта қизиқиш уйғотяпти.

Жумладан, геометрик ва нафис нақшларни чизиш орқали тарих, география, санъат, дизайн, урф-одат ва маданиятлар кесишишини билиш ва ундан завқланиш барчага манзур бўлмоқда.

"Ўзбекистонда санъат ва маданият йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиш керак. Мен ҳам ушбу янгиланишларда фаол қатнашиш мақсадида ўзбек рассомлари ва ҳунармандлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорман. Юртингизда шахсий кўргазмамни ташкил этиш ниятим ҳам йўқ эмас", деди британиялик рассом.

Учрашув якунида мазкур йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Мааида Нурнинг асарларида ислом маданиятига хос бўлган нафис геометрик чизгилар ва нақшлар ҳамда турли хил орнаментлар ўрин эгаллаган. У фаолиятини 2009 йилда Лондондаги "Mica Gallery" ижод уйида бошлаган. Мааида Нур Британияда бир қанча шахсий кўргазмаларини ташкил қилган. Ижодкор Британиядаги архитектура компаниялари, музейлар ва санъат галереялари билан ҳам фаол ҳамкорликни йўлга қўйилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш