Logo

Кобулда дипломатлар ўртасида заковат ва спорт беллашувлари ўтказилди

Январ 16, 2026. 14:14 • 35 сония

110
Кобулда дипломатлар ўртасида заковат ва спорт беллашувлари ўтказилди

КОБУЛ, 16 январь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Афғонистондаги элчихонасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ваколатхона жамоаси ўртасида заковат интеллектуал ўйини, спортнинг шахмат ва оғир атлетика тури бўйича мусобақа ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқи ва табриги бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида қатнашчилар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, турли соҳаларда эришилаётган ютуқ ва муваффақиятлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашди.

Беллашувларда ҳакамлар томонидан қуръа ташлаш йўли билан жамоалар гуруҳи аниқланиб, заковат ва шахмат бўйича ўйинлар ташкил этилди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш