Туркманистон тадбиркор хотин-қизлари Ўзбекистоннинг экспорт ва инвестициявий салоҳияти билан танишди
Май 14, 2025. 10:55 • 39 сония
• 155
АШХОБОД, 14 май. /"Дунё" АА/. Туркманистон пойтахтида Ўзбекистоннинг экспорт ва инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимоти ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Altyn Inne" журнали ташаббуси билан ўтказилган мазкур анжуманда Туркманистоннинг етакчи тадбиркор аёллари иштирок этди.
Мамлакатимиз элчихонаси ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти ва инвестиция имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий саноат маҳсулотлари ва хорижий инвесторларга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида сўзлаб берилди.
Шунингдек, йиғилганлар эътиборига Ўзбекистон экспортчи корхоналарининг тижорат таклифлари ва мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилиши режалаштирилган инвестициявий лойиҳалар бўйича маълумотлар тақдим қилинди.
Тадбир доирасида таниқли туркман дизайнери Аваза Мухамметниязованинг ўзбек ва туркман миллий либосларидан иборат модалар намойиши ҳамда Хошгелди Гаражаевнинг Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва диққатга сазовор жойларига бағишланган фотокўргазмаси бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди