Лиссабонда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
Ноябрь 25, 2024. 13:17 • 2 дақ
• 235
ЛИССАБОН, 23 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Фарғона политехника институти билан биргаликда Португалия пойтахтида 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Португалия Савдо-саноат палатаси биносида ўтказилган мазкур тадбир давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва туризм салоҳияти тақдимоти ҳамда мамлакатимизнинг ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган объектлари, маданий ва туристик салоҳияти тўғрисидаги видеороликлар намойиш этилди.
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган намуналарнинг намойиши, шу жумладан мазкур рўйхатдан ўрин олган "Шашмақом", "Лазги", "Бахши", "Бойсун фольклори" намуналари кўрсатилди.
Бундан ташқари, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон номоддий маданий меросига киритилган ўзбек атласи ва адраси, миниатюра санъати намуналари намойиш ташкил этилди.
"Баҳор" рақс ансамбли томонидан тақдим этилган маданий дастур йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Тадбирда Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев, Фарғона политехника институти ректори Ўктам Саломов, Португалия Савдо-саноат палатаси вице-президенти Нуно Пинто де Магалеш, Португалия Саноат уюшмаси вице-президенти Жорж Паиш маъруза қилдилар.
"Ўзбекистон бой тарихга эга буюк давлат. Бир ҳафта олдин ушбу ажойиб давлатга саёҳат қилдик. Мен Ўзбекистонни меҳмондўст халқ, гўзал ва бетакрор обидалар ва мазали таомлар мамлакати деб атайман" – деди Португалия Савдо-саноат палатаси вице-президенти Нуно Пинто де Магалеш. – Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар чет эллик инвесторларга катта имкониятлар яратмоқда. Мен португал компанияларини Ўзбекистон бозорига киришга ва яқиндан ҳамкорлик чақираман".
Португалия Саноат уюшмаси вице-президенти Жорж Паиш ўз маърузасида жорий йил 27 октябрь куни Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашганини ва республикада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларига шахсан гувоҳ бўлганини таъкидлади.
"Ўзбекистонда жаҳон андозалари асосида демократик сайловлар бўлиб ўтди. Ишонаманки, ушбу сайловлар натижасида сайланган депутатлар мамлакат ривожига ўз ҳиссаларини қўшади. Ўзбекистон тарихан Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакат бўлиб, ҳозирда туризм соҳасида улкан ишлар қилмоқда. Бунга 100 яқин давлатлар учун виза тартиби бекор қилинганлиги яққол далилдир. Португалия ва Ўзбекистон туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга", – деди Жорж Паиш.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди