Деҳлида «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтди
Ноябрь 24, 2023. 08:26 • 2 дақ
• 242
ДЕҲЛИ, 24 ноябрь. /"Дунё"АА/. Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонасида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда дипломатлар, академик, илмий-таҳлилий доиралар, кенг жамоатчилик вакиллари, Ўзбекистон ва Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тўғрисида"ги фармони, мамлакатимизда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ушбу муҳим ҳужжатнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди. Келгуси етти йилга мўлжалланган, мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи мазкур дастуриламал ҳужжат 100 мақсадни ўз ичига олган 5 та устувор йўналишни қамраб олгани, уларда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг барча муҳим вазифалари белгилангани қайд этилди.
Анжуманда Ҳиндистон академик ва илмий-таҳлилий марказлари вакиллари "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг мамлакатнинг замонавий тараққиёт босқичида тутган ўрнига эътибор қаратди.
Хусусан, Ҳиндистоннинг Тошкентдаги собиқ элчиси Сканд Ранжан Тайал Ўзбекистонда сўнгги йилларда ривожланишнинг изчил босқичи амалга оширилаётгани, мазкур ўзгаришлар жараёнида оддий инсон манфаатларини таъминлаш бўйича долзарб вазифаларга ечим топилаётганини таъкидлади.
Жаваҳарлаъл Неру университети профессори, Марказий Осиё бўйича йирик эксперт Санжай Кумар Пандей "Ўзбекистон – 2030" стратегияси мамлакатда Ҳаракатлар стратегияси ва Тараққиёт стратегиясида белгиланган юксак мақсадларга эришилгач қабул қилинган дастур эканини эътироф этди. Ушбу муҳим ҳужжатлар Янги Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида эришилаётган улкан муваффақиятларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Жамия Миллия Исломия университети чет тиллар кафедраси мудири, Ҳиндистондаги биринчи Ўзбек тили курслари асосчиси, профессор Шаҳид Таслим Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёни ҳинд ёшларида ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқишни ошираётганини билдирди. Масалан, Жамия Миллия Исломия университетида бугун 300 га яқин талаба ёшлар ўзбек тилидан сабоқ олмоқда. Улар орасида нафақат тилшунослар, балки бошқа мутахассисликлар вакиллари ҳам салмоқли ўринни эгалламоқда. Ёшлар истиқболда Ўзбекистон билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Самарқанд вилояти «Зарафшон» газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани, "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган долзарб вазифалар ижроси Ўзбекистоннинг халқаро алоқаларини янги поғонага олиб чиқишига хизмат қилишини урғулади.
Анжуман иштирокчилари "Ўзбекистон-2030" стратегиясининг мазмун-моҳияти, мазкур муҳим ҳужжатнинг мамлакат тараққиётидаги аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади