Ўзбекистон–Япония таълим ва саноат ҳамкорлигининг янги йўналишлари белгилаб олинди

Август 10, 2026. 18:30 • 2 дақ

163
Ўзбекистон–Япония таълим ва саноат ҳамкорлигининг янги йўналишлари белгилаб олинди
Ўзбекистон–Япония таълим ва саноат ҳамкорлигининг янги йўналишлари белгилаб олинди
Ўзбекистон–Япония таълим ва саноат ҳамкорлигининг янги йўналишлари белгилаб олинди
Ўзбекистон–Япония таълим ва саноат ҳамкорлигининг янги йўналишлари белгилаб олинди

ОКАЯМА, 10 август /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси дипломатлари Окаяма префектурасига хизмат сафари доирасида таълим ва саноат соҳаларида фаолият юритувчи қатор ташкилотлар раҳбарияти билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Окаяма Шёка университети президенти Акио Ижири билан учрашувда олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ривожлантириш ҳамда Термиз шаҳрида япон таълим тажрибаси асосида амалга оширилаётган янги таълим лойиҳасида университет иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

“Junsei Gakuen” таълим корпорацияси раҳбарияти билан музокараларда Киби халқаро университетининг Ўзбекистондаги таълим лойиҳалари, қўшма дастурлар ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Япон томони мамлакатимиз билан узоқ муддатли таълим ҳамкорлигини ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

“Hagihara Industries Inc.” компанияси билан учрашувда бетонни мустаҳкамлаш учун мўлжалланган “BarChip” синтетик толаларини Ўзбекистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларида қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди. Компания мазкур маҳсулот Ўзбекистонда синовдан ўтказилаётгани ва ижобий натижалар олинган тақдирда уни йирик инфратузилма лойиҳаларида қўллаш имконияти мавжудлиги маълум қилди.

“MGH Co., Ltd.” раҳбарияти билан музокараларда автомобиль ва махсус техникага техник хизмат кўрсатиш, совуқ логистика ва транспорт инфратузилмаси соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. Япон томони Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалари учун ишлаб чиқариш амалиёти ва стажировкалар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувлар якунларига кўра, лойиҳаларни амалий жиҳатдан ишлаб чиқиш, тегишли ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш