Варшавада Ўзбекистон ва Польша ўртасида чарм саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режалари кўриб чиқилди
Июль 11, 2024. 11:31 • 31 сония
• 137
ВАРШАВА, 11 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша Чарм саноати палатаси президенти Марек Горецки билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги чарм-пойабзал саноати соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг инвестициявий салоҳиятига бағишланган батафсил тақдимот ўтказилди.
Польша томони Ўзбекистон вакилларини 2024 йил 9-10 октябрь кунлари Краков шаҳрида бўлиб ўтадиган "POLSHOES Footwear Days" халқаро кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.
Мулоқот якунида Марек Горецки бошчилигидаги бизнес-миссиянинг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Покистоннинг марказий телеканаллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди
Британиянинг нуфузли нашриёт уйи билан ҳамкорлик ўрнатилади
Экспертлар ўзбек–хитой муносабатлари истиқболи хусусида фикр алмашди
Вьетнам Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади