Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

Октябрь 07, 2025. 16:47 • 47 сония

278
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Туркий давлатлар ташкилоти саммити арафасида Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Йиғилиш давомида бўлажак саммитга тайёргарлик жараёнлари, шунингдек, туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Муҳим йўналишлар қаторида иқтисодий ҳамкорлик, транспорт ва логистика, миграция жараёнлари, рақамли трансформация ҳамда маданий алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Кучайиб бораётган глобал чақириқлар шароитида туркий давлатлар бирдамлиги барқарорликнинг муҳим таянчларидан бири бўлиб қолмоқда. Биз тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш йўлида бирлашган ҳолда, туркий дунёнинг тараққиёти ва фаровонлиги сари дадил қадам ташламоқдамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш