Logo

Ўзбекистон ва Швейцария ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бернда бўлиб ўтган учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

Октябрь 16, 2025. 19:01 • 44 сония

382
Ўзбекистон ва Швейцария ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бернда бўлиб ўтган учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бернда Швейцария Федерал Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Игнацио Кассис билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон делегацияси номидан Швейцария Федерал Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Игнацио Кассис жанобларига Берн шаҳрида кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдирамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугунги учрашувимиз давомида Ўзбекистон- Швейцария икки ва кўп томонлама ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштириш йўлларини атрофлича муҳокама қилдик. Суҳбат чоғида инновациялар, билим ва тажриба алмашинуви, савдо, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда бошқа йўналишлар эътиборимиз марказида бўлди.

Минтақавий ва халқаро платформаларда яқин ҳамкорликни давом эттириш, икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамикани янада мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий глобал чақириқларга қарши биргаликда ҳаракат қилиш борасида келишувга эришдик".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш