ТИВ вазири Қуйи Австрия федерали ери губернатори билан учрашди
Декабрь 03, 2025. 09:08 • 54 сония
• 304
ТОШКЕНТ, 3 декабрь. / “Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австрияга ташрифи доирасида кеча Қуйи Австрия федерал ўлкаси губернатори Йоханна Микль-Лайтнер билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Қуйи Австрия губернатори Йоханна Микль-Лайтнер билан самарали учрашув ўтказдик, – ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг telegram-каналида. – Алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ишбилармон доиралар ва таълим муассасалари ўртасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш борасида фикр алмашдик.
Ҳар икки томон учун амалий фойда келтиришга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси