Logo

Ўзбекистон ва Уганда ТИВ раҳбарлари Нью-Йоркда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

Сентябрь 26, 2025. 10:29 • 33 сония

223
Ўзбекистон ва Уганда ТИВ раҳбарлари Нью-Йоркда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/.  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Уганда ташқи ишлар вазири Жеже Одонго билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Уганда ташқи ишлар вазири Жеже Одонго жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. – Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик. Савдо, сармоя, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқдик. Шунингдек, халқаро майдонда биргаликда ҳаракат қилиш муҳимлигини таъкидладик.


Ўзбекистон ва Уганда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга содиқ қолмоқда".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш