Logo

Тожикистонда Ўзбекистон парламенти сайлови бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда

Октябрь 27, 2024. 18:19 • 48 сония

92
Тожикистонда Ўзбекистон парламенти сайлови бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда

ДУШАНБЕ, 27 октябрь/"Дунё" АА/. Бугун маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан (Тошкент вақти билан 8:00) эътиборан мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчихонаси ҳузуридаги сайлов участкасида Ўзбекистон парламенти сайловида овоз бериш расман бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Овоз бериш жараёнига Ўзбекистон Давлат мадҳияси садолари остида старт берилди.

Шунингдек ўқинг

Мамлакатимиз фуқаролари бирин-кетин сайлов участкасига келишиб, ўзлари муносиб топган партияни ёқлаб овоз бермоқда.

Овоз бериш учун сайлов участкасида барча зарур шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш