Logo

Ўзбекистон ва Малайзия ТИВ раҳбарлари Куала-Лумпурда музокаралар ўтказдилар

Февраль 28, 2024. 09:45 • 40 сония

454
Ўзбекистон ва Малайзия ТИВ раҳбарлари Куала-Лумпурда музокаралар ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча ташриф билан Куала-Лумпур шаҳрига борган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Малайзия ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳожи Ҳасан билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

«Малайзия ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳожи Ҳасан жаноблари билан самарали мулоқот қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасидаги масофа улкан бўлишига қарамай, Ўзбекистон ва Малайзия ташқи ишлар вазирликлари доимий равишда янги алоқа нуқталарини излайди ҳамда сиёсий, парламентлараро, иқтисодий, маданий ва гуманитар мулоқотни кенгайтиришга кўмаклашади».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 1 декабрь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашув ўтказган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш