Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Жанубий Корея музокараларида мавжуд ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
Ноябрь 05, 2024. 09:15 • 42 сония
• 908
ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Амалий ташриф билан Сеулда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг раҳбарлигидаги делегация аъзолари кеча Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"CJ Group", "Youngone Corporation", "Hyundai Motor Group", Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси, Корея саноат федерацияси раҳбарияти билан самарали учрашувлар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кўплаб истиқболли йўналишларда мавжуд ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 4 ноябрь куни Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасблари билан биргаликда Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль томонидан қабул қилинди, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёль билан музокара ўтказди ҳамда "Марказий Осиё – Корея Республикаси" 17-ҳамкорлик форумида иштирок этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
ТИВда Тожикистоннинг юртимиздаги элчиси билан 2025 йил якунлари сарҳисоб қилинди
ТИВ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ташқи ишлар вазирлигида “Ўзбекистон ёш дипломатлари клуби”нинг анжумани ўтказилди