Logo

Қирғизистондан муносабат: Марказий Осиё кўп йиллик тарқоқликдан ишончли стратегик шерикликка ўтмоқда

Ноябрь 15, 2025. 14:17 • 3 дақ

140
Қирғизистондан муносабат: Марказий Осиё кўп йиллик тарқоқликдан ишончли стратегик шерикликка ўтмоқда

БИШКЕК, 15 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қирғизистон Миллий фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, сиёсий фанлар доктори, профессор, таниқли сиёсатшунос Токон Мамитов "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президентининг "Марказий Осиё янги давр остонасида" номли мақоласи ҳақида фикр билдирди:

–   Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи жадал геосиёсий ўзгаришлар даврида Марказий Осиёнинг роли тўғрисида ва ижтимоий-иқтисодий трансформациялар бўйича минтақавий ҳамкорликнинг замонавий доктринасини шакллантирувчи фундаментал дастурий ҳужжатдир.

"Марказий Осиё янги давр остонасида" мақоласида стратегик қараш, тарихий реализм ва ишонч, ўзаро ҳурмат ва прагматизмга асосланган замонавий сиёсий маданият уйғунлиги намоён бўлади. Марказий Осиё том маънода барқарор ривожланиш, минтақавий жипслашув ва халқаро субъектлиликнинг янги даврига қадам қўйди.

Ўзбекистон Президенти ҳақли равишда минтақа мисли кўрилмаган юксалишни бошдан кечираётганини таъкидламоқда. Иқтисодий кўрсаткичлар янги минтақавий иқтисодий макон шаклланаётганини тасдиқлайди. Хусусан, ЯИМнинг 2,5 баробарга ўсиши, ташқи савдони икки баробарга ошириш, ўзаро савдонинг икки, инвестицияларнинг 5,6 баробарга ортиши ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг юксак даражада ташкил этилаётганидан далолат беради.

Шунингдек ўқинг

Марказий Осиё ўз таъминот занжирлари – саноат зоналари, қўшма ГЭС ва энергетика тизимлари, транспорт йўлаклари ва логистика кластерларини шакллантирмоқда. Бу замонавий "Минтақавий ишлаб чиқариш синергияси" моделига мос келади.

Трансафғон темир йўли, "Шимол-Жануб" ва "Ўрта коридор" йўлаклари, саноат кооперацияси бўйича халқаро марказлар ташкил этиш, чегара тартиб-таомилларини соддалаштириш алоҳида аҳамиятга эга.

Мақолада муҳим факт тўғри акс эттирилган: минтақа илк бор ташқи кучлар томонидан ягона сиёсий субъект сифатида қабул қилина бошланди. Ўндан ортиқ платформалар мавжуд бўлиб, улар давлат раҳбарлари, ҳукуматлараро механизмлар ва аниқ тармоқ лойиҳалари даражасига кўтарилган. Бу Марказий Осиёнинг мустақил геосиёсий марказ сифатида эътироф этилишини англатади.

Президент Шавкат Мирзиёев асосли равишда таъкидлайди: Афғонистон – Марказий Осиёнинг периферияси эмас, балки таркибий қисмидир. Ўзбекистоннинг ёндашуви "Инклюзив хавфсизлик" тамойилларига, инфратузилма орқали иқтисодий барқарорлаштириш стратегиясига, можародан кейинги ривожланишнинг замонавий назарияларига мос келади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон раҳбарининг мақолада келтирилган стратегик аҳамиятга эга ғоялари Марказий Осиё Республикалари учун минтақавий миллий суверенитетни мустаҳкамлайди, мамлакатларнинг тенг ҳуқуқлилигини кафолайди, энергетика ва сув соҳасидаги қўшма лойиҳани амалга оширади, ёшлар учун илм-фан ва таълим интеграциясини йўлга қўяди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш