Новосибирскда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушиги жасорати ёдга олинди
Май 07, 2025. 14:15 • 2 дақ
• 107
НОВОСИБИРК, 7 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ташаббуси билан Россия Фанлар академияси Сибир филиали Давлат жамоат илмий-техник кутубхонаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Новосибирск вилояти ва Новосибирск шаҳри маъмурияти, дипломатик корпус, жамоатчилик ва илмий доиралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, мазкур ҳудуддаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.
Россия Фанлар академияси Сибир филиали Давлат оммавий илмий-техник кутубхонаси директори Ирина Лизунова ўз чиқишида, фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон ва унинг халқининг муҳим ҳиссаси тўғрисида тўхталди.
Бош консул Аслам Акбаров мамлакатимиз раҳбарияти томонидан Иккинчи жаҳон уруши мардонавор курашган халқимизнинг қаҳрамон ўғил ва қизлари хотирасини асраб-авайлаш ва абадийлаштиришга ҳамда жаҳонда тинчлик ўрнатиш йўлидаги ташаббуслари ҳақида сўзлаб берди.
Таъкидланганидек, ўша оғир йилларда 1 миллион 950 мингдан ортиқ ўзбек аскари фронтга сафарбар этилди, улардан 538 минг нафардан ортиғи ҳалок бўлди. 158 мингдан ортиғи бедарак йўқолган, 870 мингдан зиёди ярадор бўлди, 60 минг нафардан ортиғи фронтдан ногирон бўлиб қайтган.
"Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2020 йил 9 май куни Тошкент шаҳрида халқимиз жасорати тимсоли сифатида қад ростлаган ва қисқа вақт ичида энг ардоқли масканга айланган муҳташам "Ғалаба боғи" ёдгорлик мажмуаси очилди. Шунингдек, "Мен бобомни излайман" лойиҳаси доирасида урушда қатнашган 2 миллионга яқин юртдошларимизнинг рўйхати шакллантирилди. Фуқароларимизнинг 300 дан ортиқ мурожаати асосида бедарак йўқолган 200 нафар аскар тақдирига оид муҳим маълумотлар тўпланди", деди бош консул.
Иштирокчилар ўз маърузаларида, шунингдек, она юрт тинчлиги ва инсоният келажагини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлганларнинг хотирасини асраб-авайлаш зарурлигини таъкидладилар.
Тадбир доирасида Давлат илмий-техника жамоат кутубхонаси биносида янгиланган Ўзбекистон стендининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Меҳмонлар стенд экспонатлари – Президент Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига бағишланган асарлари, "Алпомиш" достони ва "Ғалаба боғи" ҳақидаги альбом, буюк аждодларимиз – Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Чўлпон, Фурқат, Фитрат қаламига мансуб китоблар билан танишиш имконига эга бўлдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Таиландда давлат рамзларининг аҳамиятига бағишланган тадбир ташкил этилди
Умра зиёратчилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Италияда янгиланган Ўзбекистон Конституцияси эътироф этилди
Давлат рамзлари – мустақиллик тимсоли, фаровон ҳаёт гарови!
Жанубий Кореяда Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун нишонланди