Logo

Саудия Арабистонида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди

Февраль 22, 2025. 13:18 • 2 дақ

924
Саудия Арабистонида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди

АР-РИЁЗ, 22 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида буюк ўзбек мутафаккирлари ва давлат арбоблари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган адабий кеча ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Саудия Арабистони таҳлил ва академик доиралар вакиллари, адабиётшунослар, ушбу давлат олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ватандошлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов кечанинг кириш қисмидаги маърузасида буюк аждодларимиз мероси бугунги авлодларни руҳлантиришда давом этаётганини ва уларнинг асарлари эса халқлар ўртасида дўстлик, тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш кўприги бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Дипломат Ўзбекистон ҳукумати буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш ва оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратаётганини урғулади. "Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2025 йил юртимизнинг Навоий вилоятида "Алишер Навоий йили" деб эълон қилинди. Бу борада давлатимиз раҳбарининг "Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида "Алишер Навоий йили"ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди. Ҳужжатда Навоий хотирасини абадийлаштириш ва ижодини оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган", деди Ўзбекистон расмий вакили.

Анжуманда сўзга чиққанлар, шунингдек, Навоий ва Бобур меросининг жаҳон адабиёти, маданияти ва илм-фани ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритдилар.

Тадбир якунида икки буюк сиймо қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан парчалар ўқиб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш