Logo

Боку шаҳрида II Озарбайжон–Ўзбекистон Ёшлар Форуми бўлиб ўтди

Ноябрь 15, 2025. 11:22 • 2 дақ

64
Боку шаҳрида II Озарбайжон–Ўзбекистон Ёшлар Форуми бўлиб ўтди

БОКУ, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. 2025-йил 6-ноябрь куни Боку шаҳрида ИИ Озарбайжон–Ўзбекистон Ёшлар Форуми муваффақиятли ўтказилди, деб хабар қилди "Дунё" АА мухбири.

Форумда Озарбайжон ва Ўзбекистон ёшларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Форумни юқори даражада ташкил этишда кўрсатган дўстона ҳамкорлик ва самимий меҳмондўстлик учун Озарбайжон Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига миннатдорчилик билдирилади.

Шунингдек, мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафханов сўзга чиқиб, мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик ёшлар дипломатияси орқали янада мустаҳкамланаётганини қайд этди. Дипломат ёшлар учун амалга оширилаётган қўшма дастурларни кенгайтириш зарурлигини алоҳида эътироф этди.

"Ушбу форумнинг асосий вазифаси — икки давлат ўртасидаги ёшлар дипломатияси, фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини кенгайтириш, қўшма ташаббус ва истиқболли лойиҳаларни илгари суришдир",-дея таъкидлайди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Отабек Собитов. 

Тадбирда қуйидагилар иштирок этмоқда:

-Ўзбекистондан 12 кишилик расмий делегация,

-Озарбайжонда таҳсил олаётган 38 нафар ўзбекистонлик талаба,

-50 нафар озарбайжонлик иштирокчи (вазирлик ва идоралар вакиллари, талабалар ҳамда ёшлар ташкилотлари аъзолари).

Форум доирасида томонлар қуйидаги йўналишларда конструктив мулоқот олиб боради:

-ёшлар сиёсати бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик механизмини шакллантириш,

-қўшма лойиҳалар ва ёшлар ташаббусларини институционаллаштириш,

-икки давлатнинг ёшлар ташкилотлари ўртасида стратегик шерикликни йўлга қўйиш.

Ёшлар парламенти халқаро майдонда Ўзбекистон ёшларининг манфаатларини ифодалайди ва ёшлар дипломатиясини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мазкур форум эса икки халқ ўртасидаги дўстлик, бирдамлик ва ёшлар дипломатиясининг ёрқин тимсолига айланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш