Нидерландиянинг ишбилармон доираларига Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдим этилади

Октябрь 01, 2026. 14:30 • 59 сония

• 43
Нидерландиянинг ишбилармон доираларига Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти тақдим этилади

МААСТРИХТ, 1 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиянинг Лимбург провинциясида бўлиб, минтақа раҳбарияти ва “LIOF” минтақавий ривожлантириш агентлиги вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Лимбург қироллик комиссари (губернатори) Эмиль Рёмер билан музокаралар олиб борилди.

Учрашувларда кимё саноати, юқори технологиялар, қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, таълим ва рақамлаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Нидерландия томонига Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар, яратилган қулай инвестиция муҳити ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар чоғида “Brightlands” инновацион экосистемаси ва “Chemelot” кимё-инновацион кластери имкониятларини “Ўзкимёсаноат” билан ҳамкорликда амалга ошириш, шунингдек, “Ўрта коридор” доирасида транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф якунида Лимбург провинцияси ишбилармон доиралари учун Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказиш, манфаатдор компаниялар гуруҳини шакллантириш ва уларнинг мамлакатимизга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш