Екатеринбургда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилади
Сентябрь 04, 2024. 09:46 • 37 сония
• 156
ЕКАТЕРИНБУРГ, 4 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Жахонгир Парманов Урал савдо-саноат палатаси президенти Андрей Беседин билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Свердловск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бош консул Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва саноат йўналишларидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Екатеринбург шаҳри ва мамлакатимиз вилоятларидаги йирик тадбиркорлар иштирокида бизнес-форум ва улар ўртасида B2B шаклидаги учрашувларни сентябрь ойида ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Бўлажак бизнес-форумга республикамизда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатаётган йирик тадбиркорлар таклиф қилинади ҳамда ўзбек миллий маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Сирдарё ва Хитойнинг Гуандун провинциаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик ривожлантирилади
Белградда Ўзбекистон–Сербия Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди
Берлинда Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти тақдим этилди
Польша билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор келишувларга эришилди