Покистон ОАВ: Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази орқали ислом маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшмоқда
Март 18, 2026. 18:18 • 2 дақ
• 92
ИСЛОМОБОД, 19 март. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг очилишига бағишланган қатор мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, “The Nation”, “Islamabad Post”, “Daily Independent”, “The Diplomatic Insight”, “The Gulf Observer”, “Media Online Today”, “MNN News”, “Pakistan Economy”, “CPEC News”, “Diplomatic Affairs”, “World News”, “Infora News” каби нуфузли нашрлар Ислом цивилизацияси марказининг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган мегалойиҳа эканлиги ҳақида ёзган.
Нашрларда қайд этилишича, Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ислом оламининг бой тарихий ва маънавий меросини чуқур ўрганишга қаратилган ноёб илмий-маданий лойиҳа ҳисобланади. Мақолаларда Ўзбекистоннинг ислом илм-фани, маданияти ва маърифатининг энг муҳим марказларидан бири сифатидаги ролига алоҳида эътибор қаратилган.
Таъкидланишича, Марказнинг ташкил этилиши жаҳон цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк олим ва мутафаккирлар меросини асраб-авайлаш ҳамда оммалаштириш йўлидаги муҳим қадамдир. Шунингдек, ушбу лойиҳа халқаро маданий ва илмий мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилган.
Покистон ОАВ Ислом цивилизацияси маркази бутун дунёдан тадқиқотчилар, олимлар ва мутахассисларни бирлаштирувчи платформага айланаётганини, шунингдек, бағрикенглик, ўзаро англашув ва маданиятлараро ҳамкорлик ғояларини илгари суришда муҳим рол ўйнашини урғуламоқда.
Бундан ташқари, мақолаларда ушбу мегалойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши Ўзбекистоннинг маънавий меросни асраш ва илм-фан ва таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган изчил сиёсатидан далолат бериши, бу эса халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотаётгани алоҳида қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси