Logo

Туркия ОАВ: Бўлажак олий даражадаги саммитда Ўзбекистон билан муносабатларга янги суръат бағишланади

Январ 29, 2026. 12:56 • 2 дақ

159

АНҚАРА, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Анқарага расмий ташрифи арафасида Туркия оммавий ахборот воситалари икки томонлама муносабатларнинг долзарб жиҳатларини кенг ёритиб, бўлажак олий даражадаги саммит ҳақида ёзмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “Sabah”, “Ahaber”, “TV100”, “Turkgün”, “M Star, “Independent Türkçe”, “Takvim”, “Haber Turk”, “Milliyet”, “Aksam”, “TRT Avaz”, “TRT Haber”, “CNN Turk”, “Bengü Türk”, “Haber Global”, “Yeni Şafak” каби нуфузли ОАВда бу борада туркум материаллар эълон қилинди.

Материалларда қайд этилишича, ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида ТуркияЎзбекистон Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

“Учрашувда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича қадамлар батафсил муҳокама қилинади, дейилади мақолаларда. Бу йўналишда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий ва шартномавий асосига салмоқли ҳисса қўшадиган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда”.

Савдо ҳажмининг ўсиши, мудофаа саноати, энергетика ва транспорт йўлаклари каби муҳим мавзулардан ташқари, музокаралар чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Учрашувлар чоғида минтақавий ва халқаро воқеалар юзасидан атрофлича фикр алмашилиши кутилмоқда. Ташрифнинг энг муҳим манзилларидан бири Ўзбекистон томонидан мамлакат ташқарисида очилган биринчи мактабга тамал тоши қўйиш маросими бўлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш