“Al Diplomasy”: Янги ташаббуслар Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий ҳамкорликни янада тизимли шаклга келтиришга қаратилган
Сентябрь 01, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 7
ҚОҲИРА, 1 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Al Diplomasy” ахборот агентлигида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий дипломатияни ривожлантиришга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Материалда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг икки томонлама муносабатларни маданий ва илмий лойиҳалар орқали ривожлантиришга қаратилган ёндашуви таҳлил қилинган.
Хусусан, Муҳаммад ал-Хоразмий ва Никола Тесланинг умумий илмий мероси, уларнинг икки мамлакат ўртасидаги гуманитар алоқаларни ривожлантиришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилган.
Маданий ҳамкорликнинг амалий йўналишлари сифатида “Ал-Хоразмийдан Теслагача” қўшма фильмини яратиш, таржима дастурларини амалга ошириш, архивларни рақамлаштириш, Тошкент ва Белград ўртасида маданий алмашинувларни кенгайтириш ҳамда ўзаро Маданият кунларини ўтказиш таклифлари илгари сурилган.
Нашрда бундай ташаббуслар Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий мулоқотни янада тизимли тусга келтиришга хизмат қилиши таъкидланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси