Гуандун провинцияси ва Фарғона вилояти тадбиркорлари қўшма логистика марказини ташкил этиш ва ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишни режалаштирмоқда
Май 01, 2026. 11:25 • 2 дақ
• 136ФАРҒОНА, 1 май /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Хитойнинг Гуандун провинцияси тадбиркорларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга навбатдаги бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур ташриф Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни изчил ривожлантириш мақсадида амалга оширилди.
Делегация бизнес-миссия доирасида Фарғона вилоятига ташриф буюрди ва вилоят раҳбарияти билан учрашди. Мулоқот чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида ташкил этилган бизнес-форумда Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ҳудуднинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Мулоқот якунида томонлар логистика маркази ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилишни кенгайтириш ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

