Logo

Тожикистон Марказий Осиё стартаплари минтақавий платформасига қўшилди

Март 29, 2026. 14:30 • 2 дақ

60
Тожикистон Марказий Осиё стартаплари минтақавий платформасига қўшилди

ДУШАНБЕ, 29 март. /“Дунё” АА/. Тожикистон технологиялар ва стартаплар соҳасида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириб, “Central Asian Innovation Hubs”га расман қўшилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири Тожикистоннинг “Аvesta” ахборот агентлигига таяниб.

Қайд этилишича, меморандумни имзолаш Японияда “IT Park Uzbekistan”, “Astana Hub” ва “IT Park Dushanbe” иштирокидаги биринчи C5+1 саммити доирасида ўтказилган.

“Платформага қўшилиш Тожикистон учун ўз стартап экотизимини ривожлантириш, минтақавий инновацион жараёнларга интеграциялашиш ва халқаро бозорларга чиқиш, инвестициялар ва эксперт кўмаги учун янги имкониятларни очади”,- деб ёзади “Avesta”.

Эндиликда мамлакат стартаплари глобал акселерация дастурлари, кўргазмалар ва технологик тадбирларда, жумладан, “Web Summit”, “TechCrunch Disrupt” ва “London Tech Week”да иштирок этиши мумкин бўлади.

Шунингдек ўқинг

Агентликка кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожланаётган стартап экотизимларидан бирини намойиш этишда давом этмоқда. Мамлакатда стартаплар сонининг ўсиши 130 фоиздан ошади, бу эса маҳаллий лойиҳаларга халқаро даражага муваффақиятли чиқиш имконини беради.

“Central Asian Innovation Hubs” платформаси орқали минтақавий ҳамкорлик стартаплар имкониятларини кучайтириб, билим алмашиш, истеъдодларни ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасида экотизимлар қуришни таъминлайди. Шунингдек, Ўзбекистон бу жараёнда қўшни давлатлар билан тажриба алмашиш ва узоқ муддатли ҳамкорликни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.

Ўз навбатида, Тожикистоннинг ушбу лойиҳага қўшилиши Марказий Осиёнинг интеграцияга бўлган интилишини акс эттиради. Бу эса жадал технологик ўсиш ва минтақанинг халқаро миқёсда инновациялар маркази сифатида тан олиниши учун шароит яратади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш