Ўзбекистон ва Венгрия эшкак эшиш спортида ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олди
Апрель 18, 2026. 19:00 • 1 дақ
• 33
БУДАПЕШТ, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия эшкак эшиш федерацияси вице-президенти Эва Санто ва бош котиби Борбала Пигницки билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида Венгрия томони Ўзбекистон Rowing&Canoe миллий федерацияси билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдириб, ўзбекистонлик спортчилар натижаларининг ижобий динамикасини ва қўшма ташаббусларни бошлаш истиқболларини қайд этди.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида ёшлар дастурларини ривожлантириш, ўзбекистонлик спортчиларнинг Венгриядаги халқаро ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек, тайёргарлик даражасини ошириш ва мусобақа тажрибасини алмашишга қаратилган қўшма тадбирларни амалга ошириш белгиланди.
Спорт фани, физиологияси ва спорт тиббиёти соҳасида илмий-тадқиқот ҳамкорлиги истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва спортчиларни тайёрлашда замонавий ёндашувларни жорий этиш учун Венгриянинг илмий-машғулот базасидан фойдаланиш мумкинлиги қайд этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси