Logo

Доҳадан муносабат: Ислом цивилизацияси маркази Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Март 19, 2026. 09:00 • 2 дақ

62
Доҳадан муносабат: Ислом цивилизацияси маркази Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади

ДОҲА, 18 март. /“Дунё” АА/. Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Цивилизациялар иттифоқи қўмитаси ходими, профессор Новзад Абдураҳмон Ал-Ҳийтий Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан табрик йўллади:

– Аввало, барча ўзбек халқини, қолаверса, бутун ислом оламини Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши билан чин дилдан қутлайман.

Глобал беқарорлик ҳукм сураётган бугунги шароитда Тошкентда бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази ислом олами маданиятини тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга. У Шарқ ва Ғарб ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ушбу мажмуа ислом оламининг етакчи илмий-маърифий муассасаларидан бирига айланиши, хилма-хиллик, плюрализм, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларини мустаҳкамлаши шубҳасиз.

Марказ фаолияти Ўзбекистоннинг цивилизациялараро мулоқотни ривожлантиришдаги ролини янада кучайтиради. Шу билан бирга, тинчлик ва бағрикенглик тамойилларини тарғиб қилишга кўмаклашади, экстремизм ва муросасизликка қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек ўқинг

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши Қатар, умуман, араб олами учун цивилизациялар ва динлараро мулоқот йўналишида фаолият юритувчи, илмий марказлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишда кенг имконият яратади.

Энг муҳими, ушбу янги марказ ислом оламининг жаҳон цивилизация майдонидаги нуфузини янада мустаҳкамлаб, дунё халқлари ўртасида тинчлик ва ўзаро англашув маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш