Жанубий Кореяда вафот этган ватандошимиз ўлими ҳолати бўйича маълумот берилди
Март 18, 2026. 19:27 • 56 сония
• 54
СЕУЛ, 18 март. / “Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси вакиллари ушбу давлатда вафот этган ватандошимизнинг ўлими бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган турли маълумотларга муносабат билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дипломатларнинг таъкидлашича, ҳамюртимиз К.Ннинг вафоти муносабати билан Жанубий Корея миллий полиция агентлигининг масъул ходимлари билан доимий мулоқот олиб борилмоқда.
Жанубий Корея томонининг маълум қилишича, айни пайтда ҳамюртимизнинг ўлими юзасидан мутасадди соҳа вакиллари томонидан текширув ва экспертиза ишлари давом этмоқда. Дастлабки текширувлар натижаларига кўра, ватандошимизнинг вафотида қотиллик аломатлари мавжуд эмас.
Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушбу фуқаронинг ўлими ҳолатига тўлиқ ойдинлик киритилганидан кейин қўшимча ахборот берилади.
Эслатма: Ўзбекистонда текширилмаган, ёлғон ёки ваҳима чиқарувчи маълумотларни тарқатиш қонунчилик билан тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси