Logo

Екатеринбургда махсус марказда бўлиб турган ватандошлар учун ифторлик ўтказилди

Март 18, 2026. 19:18 • 2 дақ

38
Екатеринбургда махсус марказда бўлиб турган ватандошлар учун ифторлик ўтказилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 18 март. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан ҳомий ватандошлар кўмагида Екатеринбург ИИБ ҳузуридаги Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказида бўлиб турган юртдошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ифторлик маросими муқаддас Рамазон ойи муносабати билан давлатимиз томонидан хорижда яшаётган ватандошларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни кенг тарғиб этиш, давлат ва диаспора ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ватандошларни жипслаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди.

Учрашувда ватандошларнинг диний, маънавий-маърифий мавзуларда берилган саволларга атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, диний бағрикенглик ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир доирасида Бош консулхона дипломатлари томонидан марказда вақтинча сақланаётган ҳамюртларга Россия миграция қонунчилиги ва уни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиш ҳамда суд қарори асосида мамлакатдан чиқариб юбориш (депортация) жараёнларининг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Дипломатлар муассасада фарзандлари билан бўлиб турган ватандош аёллар билан алоҳида суҳбат ўтказиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Ёш болали аёлларнинг шароитини яхшилаш ва уларга қўшимча эътибор қаратиш масаласи юзасидан муассаса раҳбарияти билан келишиб олинди.

Бош консулхона томонидан хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга маънавий кўмак беришга қаратилган манзилли тадбирлар давом эттирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш