Спорт таълими йўналишида Ўзбекистон ва Венгрия ҳамкорлиги ривожлантирилади
Февраль 26, 2026. 09:00 • 56 сония
• 853
БУДАПЕШТ, 4 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Венгрия спорт университети раҳбарияти билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Университет ректори, профессор Тамаша Штербенса 5 март куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Венгрия ректорлар форумининг учинчи йиғилишида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюришини билдирди.
Учрашувда Венгрия томони Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда бошқа тегишли спорт идоралари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Спорт мураббийлари ва индустрияси менежерларини тайёрлаш, жисмоний тарбия фани йўналишида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар спорт кадрларини тайёрлаш, академик алмашинувлар ва қўшма илмий-маърифий ташаббусларни амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси