Logo

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди

Апрель 16, 2026. 10:55 • 49 сония

117
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 16 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

“Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг амалдаги ижросини муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Савдо, иқтисодиёт, энергетика ва ИТ соҳаларидаги қўшма лойиҳалар эътибор марказида бўлди. Президентлар Администрациялари ўртасида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати каби йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш