Logo

Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофоти бўйича мулоқот бўлиб ўтди

Апрель 16, 2026. 09:45 • 2 дақ

111
Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофоти бўйича мулоқот бўлиб ўтди
Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофоти бўйича мулоқот бўлиб ўтди
Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофоти бўйича мулоқот бўлиб ўтди
Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофоти бўйича мулоқот бўлиб ўтди

ПАРИЖ, 16 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси вакиллари томонидан онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу онлайн учрашув ЮНЕСКО Котибияти ҳамда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ЭКОСОС) ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакиллари, ЮНЕСКО экспертлари, ёшлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда Беруний номидаги халқаро мукофотнинг биринчи ғолиблари – Париждаги Америка университети вакили Клаудия Рода, Бразилиянинг Минас-Жерайс Федерал университетидан Виргилио де Алмейда, Хитойнинг Цинхуа университетидан Цзэн Сюнь ва Шэнь Шуян мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Суҳбат жараёнида сунъий интеллект этикаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар учун таъсис этилган Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофоти юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон мукофоти — бу ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлигида таъсис этилган халқаро мукофот бўлиб, у ёшларнинг сунъий интеллект (AI) этикаси соҳасидаги илмий тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган.

Иштирокчилар ёшларни сунъий интеллект этикаси бўйича тадқиқотларга самарали жалб этиш ва бу тадқиқотларни рақамли саводхонликни ошириш ҳамда заиф қатламларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳаларга айлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Музокараларда Беруний номидаги мукофот сунъий интеллект этикаси соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кучайтиришда муҳим механизм экани алоҳида таъкидланди.

Муҳокамалар якунида иштирокчилар келгусидаги фаолият учун сунъий интеллект соҳасида авлодлараро мулоқотни кучайтириш ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳим йўналишлар эканини қайд этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш