Logo

Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг ЖССТ билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Март 28, 2026. 13:30 • 2 дақ

71
Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг ЖССТ билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

НЬЮ-ЙОРК, 28 март. /“Дунё” АА/. 25 март куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Тамила Алиева ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Нью-Йоркдаги офиси раҳбари Вернер Обермейер ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, «Ягона саломатлик» ёндашувини жорий этиш ҳамда юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берилди.

ЖССТ вакили Ўзбекистонга бирламчи тиббий-санитария ёрдами, жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш ва соҳани рақамлаштириш йўналишларида ҳар томонлама кўмак беришда давом этишга тайёрлигини билдирди.

Учрашувда болалар онкологияси, нодир (орфан) касалликлар ва руҳий саломатлик соҳасидаги халқаро ҳамкорликка, шунингдек, Нью-Йоркда ушбу йўналишлар бўйича ўтказилган халқаро форум якунларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот чоғида ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи муҳимлиги таъкидланди. Мазкур ташрифга тайёргарлик доирасида ЖССТ билан ўзаро алоқаларни кенгайтиришга қаратилган янги ташаббуслар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликни янада кучайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш