Logo

Ўзбекистон элчиси Япониянинг Косю шаҳрига ташриф буюриб, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Март 28, 2026. 10:30 • 2 дақ

158
Ўзбекистон элчиси Япониянинг Косю шаҳрига ташриф буюриб, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

КОСЮ, 28 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Мухсинхужа Абдурахмонов Япониянинг Яманаси префектурасида жойлашган Косю шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида элчи Косю шаҳри мэри Судзуки Микио билан учрашди. Суҳбат давомида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани таъкидланди. Айниқса, Ўзбекистон Президентининг 2025 йил декабрь ойида Японияга қилган ташрифи ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққани қайд этилди.

Шунингдек, Самарқанд–Нара, Тошкент–Нагоя ва Майдзуру–Риштон шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари яхши натижа бераётгани айтилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Косю шаҳри билан Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида янги ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф қилинди. Томонлар қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, виночилик, маҳсулотларни қайта ишлаш ва агротуризм соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу йўналишларни аниқ белгилаш учун онлайн учрашув ўтказишга келишиб олинди.

Бундан ташқари, меҳнат соҳасида ҳамкорлик қилиш, яъни мутахассислар тайёрлаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилди.

Ташриф давомида элчи маҳаллий боғдорчилик ва мевачилик корхоналари фаолияти билан ҳам танишди. Жумладан, 1890 йилда ташкил этилган “Marufuji Winery” компанияси фаолияти ўрганилиб, виночилик соҳасида тажриба алмашишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш