Logo

Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг нуфузли ОТМ ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди

Февраль 03, 2026. 16:03 • 2 дақ

300
Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг нуфузли ОТМ ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди

БОКУ, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Озарбайжон пойтахтида Ўзбекистон олий таълим муассасалари кўргазмаси ва икки томонлама учрашувлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирларда юртимизнинг 8 та олий таълим муассасасидан 30 нафардан ортиқ вакил қатнашди.

Кўргазма Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги ҳамда “Ingla School Baku” компанияси ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистонда таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўқув дастурлари янгиланаётгани, халқаро стандартлар ва рақамли технологиялар жорий этилаётгани, етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани маълум қилинди.

Шунингдек ўқинг

Ташкил этилган кўргазма иштирокчилар эътиборини тортди. Хусусан, 5 минг нафар ёшлар Ўзбекистонда таълим олишга қизиқиш билдиргани ҳамда ҳозирда юртимизда таҳсил олаётган озарбайжонликларнинг сони бир йил ичида 10 баробарга ошгани қайд этилди.

Кўргазмада иштирокчиларга тиббиёт, журналистика, транспорт-логистика ва кўплаб замонавий ва талабгор мутахассисликлар бўйича ўқув дастурлари намойиш қилинди. Озарбайжонлик ёшлар университет вакиллари билан бевосита алоқа ўрнатиш, стипендиялар ва ариза бериш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш имконига эга бўлди.

Ташриф доирасида икки давлатнинг нуфузли олий таълим муассасалари ўртасида юқори даражадаги расмий музокаралар ўтказилиб, ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолашга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш