Польшадаги ватандош меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади
Сентябрь 28, 2025. 14:41 • 2 дақ
• 326
ВАРШАВА, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари Польша Давлат меҳнат инспекцияси бош инспектори ўринбосари Уршула Лангер учрашдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот аввалида Польша томонига Ўзбекистонда миграция соҳасини тартибга солиш, хориждаги ҳамюртларимиз ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилишга қаратилган вазифалар, давлатимиз раҳбаримиз қарорлари ва қонунчилик талаблари ҳамда Ўзбекистон Миграция агентлиги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Польшада вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ноқонуний меҳнатни олдини олиш, юртимиздаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу мамлакатдаги ватандошларимизнинг ҳуқуқий кафолатларини янада мустаҳкамлаш, миграция соҳасидаги қонунчиликни мувофиқлаштириш ва уч томонлама шартномалар амалиётини жорий этишга эътибор қаратилди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида ўзаро тажриба алмашиш ва ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси