Logo

Ўзбекистон элчиси Қозоғистон меҳнат вазири билан меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Январ 15, 2025. 09:31 • 2 дақ

191
Ўзбекистон элчиси Қозоғистон меҳнат вазири билан меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

ОСТОНА, 15 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Светлана Жакупова билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Вазир меҳнат миграция соҳасидаги сўнги қонунчилик ўзгаришлари ҳақида маълумот бериб, меҳнат муҳожирлари учун рухсат олиш жараёнлари, иш берувчилар учун чет элда салоҳиятли ишчиларни излаш имкониятлари ва томонлар ўртасида меҳнат шартномасини тузиш бўйича янада соддалаштирилганлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, Светлана Жакупова ушбу соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтди, конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон томонидан билдирилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти билан январь ойида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Томонлар меҳнат миграцияси масаласи бўйича икки томонлама битим имзоланишини пухта ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат миграцияси бўйича биринчи ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш, ҳамда февраль ойида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегациясининг Қозоғистонга ташрифини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Якунда хусусий ташув соҳасида банд бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун ҳуқуқий шарт-шароитлар ва ижтимоий кафолатларни яратиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш