Logo

Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори технологияли тиббий лабораториялар бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқмоқда

Декабрь 12, 2025. 09:00 • 2 дақ

76
Ўзбекистон ва Қозоғистон юқори технологияли тиббий лабораториялар бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқмоқда

ОСТОНА, 12 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистоннинг етакчи кўптармоқли “Оlimp" клинико-диагностика лабораториялари тармоғи асосчиси Ерлан Сулейманов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Даставвал, мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари учун “Оlimp” гуруҳининг Остона шаҳридаги марказий лабораторияси бўйлаб ташриф ташкил этилди. Унинг доирасида тиббиёт марказнинг фаолияти, ҳамда Европада ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар (Roche, Abbott, Sysmex, Qiagen, Beckman Coulter, Becton Dickinson, Eppendorf, Sartorius, Axygen, Thermo Fisher, Siemens, Illumina, Olympus, Carl Zeiss, Ge, Philips) билан яқиндан таништирилди.

Сўнгра ўтказилган мулоқот чоғида икки мамлакат ҳамкорликда юқори технологик диагностик лабораториялар тармоғини ташкил этиш имкониятлари атрофлича муҳокама этилди.

Ўз навбатида “Оlimp” компанияси раҳбари Ўзбекистон ҳукумати томонидан Қорақалпоғистон аҳолисининг ижтимоий фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларни инобатга олган ҳолда, қўшма лойиҳани амалга оширишни айнан Нукус шаҳридан бошлаш режалаштирилаётганини маълум қилди.

“Оlimp” компанияси 2007 йилда Остона шаҳрида фаолиятини бошлаган. Компания Қозоғистоннинг барча ҳудудларида жойлашган 600 дан ортиқ биоматериал қабул қилиш ва процедура хоналари орқали аҳолига хизмат кўрсатади. Таркибида 20 га яқин замонавий лаборатория фаолият юритмоқда. Тармоқда 6 мингдан зиёд мутахассис ишлайди, 2 мингдан ортиқ турдаги лаборатор текширувлар амалга оширилади. Йилига 16 миллиондан зиёд лаборатор тестлар ўтказиш имконига эга.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш