Регби бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ўмонда ўтказилган "Asia Rugby Emirates Women's Sevens Trophy – 2025" турнири ғолибига айланди
Октябрь 27, 2025. 20:07 • 51 сония
• 60
МАСКАТ, 27 октябрь. /"Дунё" АА/. 25-26 октябрь кунлари Ўмонда аёл регбичилар ўртасида "Asia Rugby Emirates Women's Sevens Trophy 2025" турнири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Осиё қитъасидан 15 та жамоа, шу жумладан Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этди. Мамлакатимиз регбичилари "А" гуруҳида кураш олиб борди. Дастлаб Ливан терма жамоаси устидан 39-0 ҳисобида ғалабага эришган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи турда Эрон терма жамоасидан 5-12 ҳисобида мағлубиятга учради.
26 октябрда бўлиб ўтган ўйинларда ҳамюртларимиз Иордания терма жамоасини йирик 46-0 ҳисобида, иккинчи ўйинда эса, Жанубий Корея терма жамоасини 38-0 ҳисобида енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ҳал қилувчи баҳсда жамоамизга азалий рақиб – Эрон аёллар терма жамоаси рўбарў келди.
Финал ўйинида қизларимиз биринчи тўқнашувда учралган мағлубиятдан ўзларига тўғри хулоса чиқарган ҳолда, катта иштиёқ билан майдонга тушдилар. Якунда, Ўзбекистон регбичи қизлари Эрон терма жамоасини 17-7 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта ушбу турнир ғолибига айланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди