Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари билан учрашди
Апрель 16, 2026. 10:55 • 49 сония
• 116
ТОШКЕНТ, 16 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг амалдаги ижросини муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Савдо, иқтисодиёт, энергетика ва ИТ соҳаларидаги қўшма лойиҳалар эътибор марказида бўлди. Президентлар Администрациялари ўртасида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати каби йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси